Ўзбекистонда шахсларни рухсатсиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин
Жамият
−
09 Сентябрь 2025 4771 1 дақиқа
Ўзбекистонда шахсларни уларнинг рухсатисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 9 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама қилинган шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, бугунги жадал ахборот-коммуникация даврида айрим ҳолларда шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи уни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмагани сабабли айрим ҳолларда чекланмоқда.
Лойиҳада шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурийлиги, ушбу муносабатларда вояга етмаган болалар мустақил ҳуқуқ субъекти эканлиги, тасвирга олиш ва ундан рухсатсиз фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлар доираси белгиланмоқда.
Шунингдек, видеокузатувни амалга оширишда шахсий дахлсизликни таъминлашга оид талаблар, тасвирдан рухсатсиз фойдаланилганда келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар аниқ белгиланиб, меҳнат муносабатларида тасвирдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқлаштирилмоқда.
Қизғин муҳокамалар ва савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.
Live
Барчаси