Деновда даҳшатли авария бўлди. 1 киши вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида даҳшатли авария содир бўлгани, ҳодиса оқибатида 3 киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 август куни соат 10:05 ларда Денов тумани “Қайтмас” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 75 V 008 автомобиль йўлининг 24-километрида 2006 йилда туғилган шахс Nexia русумли транспорт воситасини бошқариб келиб, эҳтиётсизлик ва тажрибасизлиги сабабли олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтган ва йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиққан. Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси ортидан жароҳатланганлар тиббиёт муассасаларига етказилган. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Маълум бўлишича, ЙТҲга сабаб бўлган Nexia бошқарувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

“Ҳамюртларимиздан етарлича малакага эга бўлмай транспорт воситасини бошқармасликларини, ҳайдовчилардан эса йўлларда тезликни оширмасликлари ҳамда қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

авария Денов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг