Россия-Озарбайжон муносабатлари совуқлашган бир пайтда Путин Алиевага хат ёзди

Олам

image

Бугун, 22 август куни Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг рафиқаси ва мамлакатнинг биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиевани туғилган куни билан табриклади. Табрикнома матни Озарбайжон Президентининг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

“Ҳурматли Меҳрибон Арифовна, туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклайман. Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт, фаровонлик ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман”, дея ёзган Путин. 

Путин мактуб охирида Меҳрибон Алиевадан турмуш ўртоғи Илҳом Алиевга ҳамда Алиевлар оиласининг барча аъзоларига салом етказишни сўраган.

Табрик икки давлат ўртасида охирги вақтларда таранглашган муносабатлар фонида йўлланган. Ақтау шаҳрида Озарбайжон самолётининг қулашидан сўнг ва икки давлат ҳудудида фуқароларни қўлга олиш воқеалари сабаб Москва ва Баку муносабатлари кескин ўзгариб кетганди. 

Маълумот учун, Меҳрибон Алиева 1964 йил 26 август куни Баку шаҳрида туғилган. У Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг рафиқаси ва мамлакатнинг биринчи хоними ҳисобланади. 2017 йилдан буён Озарбайжоннинг биринчи вице-президенти лавозимида фаолият юритмоқда. Сиёсатга келишидан аввал у Ҳайдар Алиев жамғармасига раҳбарлик қилган, шунингдек, парламент депутати бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганди. Улар Озарбайжоннинг SOCAR компаниясининг Украинадаги нефть базасига Россия ҳаво кучларининг зарбаларини қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг