Фарғонада Халқ қабулхонаси мутахассиси пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
21 Август 5731 1 дақиқа
Фарғона вилоятида Халқ қабулхонасининг масъул ходими 5 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги бўйича туман Мажбурий ижро бўлимида унга нисбатан юритилган ижро ҳужжатини танишлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига 5 миллион сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида энергетика соҳасининг мансабдор ходимига пора олгани учун жиноят иши қўзғатилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь