Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 7 ойда қанча пул берилди?

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён содир этилган солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақидаги мурожаатлар сони 63 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь-июль ойларида “Soliq” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 минг 988 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  • 57 минг 672 таси харид чеки бермаслик;
  • 2278 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 145 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 3893 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 31 минг 423 таси такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган. Мурожаатлар асосида 25 минг 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Қўмитанинг ёзишича, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 минг 451 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 19,7 миллиард сўм мукофот тўланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда асоссиз пул ечиб олгани ҳақида хабарлар тарқалиб, бир ҳолатда тадбиркордан ҳатто 200 млн сўм ечиб олингани ҳақида хабар берилганди. Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

мурожаатлар солиқ ҳуқуқбузарликлари харид чеки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг