Болгарияда чўкиб кетган ўзбекистонлик талабанинг мурдаси олиб чиқилди

Олам

image

Аввалроқ, Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбекистонлик талаба сувда оқиб кетгани хабар қилинганди. Унинг жасади орадан икки кун ўтиб, бугун, 9 август куни сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ж.М.нинг жасади Болгария Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари томонидан сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилган. Ҳозирда Истанбулдаги Бош консулхона Болгариядаги Фахрий консуллик билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.

Маълумот учун, йигит украиналик қизни чўкишдан қутқаришга ҳаракат қилаётганида ўзини тўлқин уриб кетган бўлиши мумкин. Унинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига тиқилиб қолган ва уни чиқариб олишнинг имкони бўлмаган. 9 соатлик қидирув ишларидан кейин қутқарув хизмати ходимлари эмас, балки талабанинг ўзбек, қирғиз ва молдовалик дўстлари уни қоятош остидан топган. Йигитнинг дўсти QALAMPIR.UZга тақдим этган видеодан йигитнинг жасади тошлар орасига тиқилиб қолгани ва у ерда тўлқин жуда ҳам кучли эканини кўриш мумкин. Воқеа жойига етиб борган Болгария қутқарув хизмати ходимлари ўшанда чўкиб кетган инсонни сувдан чиқариб олишнинг иложи йўқлигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 2 нафар қиз сувомборда чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди. Шунингдек, пойтахтнинг “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида жойлашган пляжда бир йигит сувга чўкиши оқибатида ҳалок бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Болгария ўзбекистонлик талаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг