Россиянинг Киевга ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 31 июль куни Киевда содир бўлган кенг кўламли ва қўшма ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида бир бола ҳам бор. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 31 июль куни тунги соатларда Россия армияси Киевга кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ҳужумда бир вақтнинг ўзида ракеталар ва дрон-камикадзелар қўлланилди. Энг кўп зарар Святошинский, Соломянский, Голосеевский ва Шевченко туманларига етган.

“2025 йил 31 июль куни Киевга қилинган Россиянинг қўшма ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, шулардан бири бола”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, ҳужум оқибатида 135 киши жароҳатланган.

Святошинский туманида ракета кўп қаватли уйга урилиб, кириш йўлагини тўлиқ вайрон қилган. Айни вақтда қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни излашда давом этмоқда. Ҳодиса жойида тиббиёт ходимлари, қутқарувчилар ва фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.

Ҳужум оқибатида 100 дан ортиқ объект, уйлар, мактаблар, шифохоналар, боғчалар ва олий таълим муассасалари зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Россия кучлари ҳужум вақтида 300 дан ортиқ дрон ва камида 8 та ракета учирган. Ҳаво мудофаа кучларининг фаол ҳаракатларига қарамай, бир қанча ракета ва дронлар нишонга етган ва катта вайронагарчилик келтирган.

Билдирилишича, қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси қўшинлари Украинанинг Киев шаҳрига ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирганди. Ҳодиса оқибатида кўп қаватли уй қулаб тушган ва олти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг