Ҳиндистонда мактаб томи қулаши оқибатида 7 ўқувчи ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
25 Июль 2025 2888 1 дақиқа
Шимолий-ғарбий Ҳиндистоннинг Ражастхан штатида жойлашган бошланғич мактаб биносининг томи қулаб тушиши оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANI ахборот агентлиги хабар берди.
“Бошланғич мактаб томининг қулаши оқибатида етти нафар ўқувчи ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Ҳодиса вақтида бир неча ўнлаб бола вайроналар остида қолган. Ҳозиргача барча жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар топилган. Кўплаб болалар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Том эрталаб, дарслар бошланишидан кўп ўтмай қулаб тушган. Хабарларга кўра, мактаб биноси аввалдан яроқсиз, ярим вайрона ҳолатда бўлган ва ёмғирли кунларда қурилиш мустаҳкамлиги сезиларли даражада заифлашган.
Болаларга кўра, ҳодисадан бир неча дақиқа олдин улар томдан қум тушаётганини сезиб, ўқитувчиларга айтган, лекин бу огоҳлантиришлар эътиборга олинмаган.
Таълим вазирлиги ва маҳаллий расмийлар бунга қадар ҳудуддаги мактаб биноларининг ҳолати бўйича тез-тез огоҳлантиришлар бўлганини тан олган, бироқ айни мактаб хавфли рўйхатга киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг шимоли-шарқидаги Цицикар шаҳрида жойлашган ўрта мактаб спорт биносининг том қисми босиб қолиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси