Хитойда мактаб биносининг том қисми қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Хитойнинг шимоли-шарқидаги Цицикар шаҳрида жойлашган ўрта мактаб спорт биносининг том қисми босиб қолиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Келтирилишича, ҳодиса кеча, 23 июль куни тушдан кейин Цицикар шаҳрида (Хэйлунцзян провинцияси)даги мактабда содир бўлган. Воқеа юз берган пайтда спорт залида 19 киши бўлиб, 15 киши вайроналар остида қолиб кетган. Улардан тўрттаси қутқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, таъмирлаш ишларини олиб бориш қоидалари бузилган. Мактаб томига ноқонуний равишда ётқизилган перлит ёғингарчилик таъсирида сувни шимиб олган ва оқибатда бинонинг том қисми қулаб тушган.

Ҳозирда қутқарув ишлари якунланган. Полиция таъмирлаш билан шуғулланган компания масъулларини қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июль куни Покистоннинг Голра Морр ҳудудида девор кучли ёмғир ёғиши сабабли намиқиб, қулаб тушган эди. Бунинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг