Андижонда тадбиркор аёл қарз сабабли 20 ёшли қизни калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши бошқа бир қизни калтаклаётгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, воқеа 2024 йилнинг 15 декабрь куни Андижон шаҳри Ҳунарманд маҳалласида содир бўлган.  Кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи 2005 йилда туғилган фуқарога нисбатан зўравонлик қилган. Улар ўртасидаги зиддият ўзаро қарз олди-берди масаласи ортидан келиб чиққан. 

Жабрланувчи ўзига нисбатан бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан илгари ички ишлар органларига ёки яқинларига хабар бермаган.

Билдирилишича, ҳозирда воқеа иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилган ҳамда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги истироҳат боғида бир гуруҳ қизлар жанжаллашиб, бир-бирини урган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Ички ишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг