Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонга сезилди

Жамият

image

Бугун, 21 июль куни Тошкент вақти билан 10:38 да Қирғизистонда 3,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 348 км жанубий-шарқда, Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида жойлашган.

Вақти: 10:38:49 21.07.2025

Магнитуда: 3,7

Чуқурлиги: 10 км

Координаталари: 40,66 Н, 73,28 Э

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 2 балл,18 км.

Андижон вилоятининг Хонобод туманида 2-3 балл, 29 км.

Андижон вилоятининг Қўргонтепа туманида 2 балл, 36 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Андижон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг