Қирғизистондан 5 млрд сўмлик тилла олиб кирмоқчи бўлган курьер ушланди

3-саҳифа

image

Қирғизистон ҳудудидан умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўм бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган фуқаро Қирғизистондан “Водил авто” чегара божхона пости орқали Фарғона вилояти ҳудудига ўтган вақтида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилган.

Натижада ушбу шахс эгнидаги кийимлари остига қўшни давлатдан олиб келинган жами 859 дона заргарлик буюмлари ва 1 дона қўл соатини яширгани аниқланган. 

Экспертлар хулосасига кўра, кимёвий таркиби олтин ҳисобланган, бриллиант тошлари билан безак берилган мазкур заргарлик буюмларининг соф оғирлиги 4 килограмм 155 грамм бўлиб, умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркия давлатидан Қирғизистонга олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 доллар хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритишга ҳаракат қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 1 млрд сўмлик тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга уринганлар тўхтатилганди. Аниқланган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 781 граммни, тахминий ҳисоб-китобларга кўра қиймати эса салкам 970 млн сўмни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон заргарлик буюмлари бриллиант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг