Саида Мирзиёеванинг ўринбосарлари тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фармонга кўра, қуйидагилар Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосарлари бўлди:

  • Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
  • Темур Нурйигитович Бутунбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
  • Нодира Жалаловна Ҳакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
  • Шерзод Фарҳод ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Шунингдек, Ҳилола Ўктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Дилноза Муродовна Зиёмуҳаммедова эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳилола Умарова Президенти Администрацияси Тамила Алиева Темур Бутунбоев Нодира Ҳакимова Шерзод Озодзода Дилноза Зиёмуҳаммедова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг