Россиянинг Львовга ҳужуми ортидан Польша қирувчилари ҳавога кўтарилди

Олам

image

Россия қўшинлари бугун, 12 июлга ўтар кечаси Львовга йирик дрон ҳужумини уюштирди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкий маълум қилди.

Расмийнинг ҳисоб-китобларига кўра, шаҳарга 10 дан ортиқ “Shahed” типидаги дронлар зарба берган. Львов мэри Андрей Садовий шаҳар марказидаги тураржой биносига зарар етганини ёзди.

Тураржой бўлмаган бинонинг томи ҳам ёниб кетган. Ғарбий Украинанинг бошқа минтақаларида ҳам ҳаво ҳужуми сиреналари эълон қилинди: Тернопиль, Ивано-Франкивск ва Ривне вилоятлари. У ерда ҳеч қандай зарар қайд этилмаган.

Польша армиясининг оператив қўмондонлиги Ғарбий Украинага зарбани Россиянинг узоқ масофали авиацияси томонидан амалга оширилганини маълум қилди. Шу муносабат билан “Польша ва иттифоқчи ҳаво кучлари Польша ҳаво ҳудудида ҳаракат қила бошлади”.

“Бир жуфт қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилиб, ердаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ва радар разведка тизимлари энг юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди”, дея қўшимча қилди Польша армияси.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинг миссияси 2025 йил июнь ойида Украинада 232 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 1343 нафари яраланганини, бу билан бир ойда ҳалок бўлган ва яраланган тинч аҳолининг умумий сони 2022 йилнинг февралида Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичга чиққанини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Польша Львов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг