Ҳиндистондаги дахшатли портлашда 34 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг жанубий штати Телингана ҳудудида жойлашган фармацевтика фабрикасида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, бир неча киши эса тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу фожиа Sigachi Industries компаниясига тегишли фабрикада содир бўлган. Қурбонлардан бирининг ўғли томонидан берилган ариза асосида компанияга нисбатан расмий тергов иши очилган.

Компания воқеа ортидан бинодаги ускуналар ва конструкциялар жиддий зарар кўргани сабабли фабрикадаги фаолиятини 90 кунга тўхтатганини эълон қилган. 

Портлаш содир бўлган пайтда бинода тахминан 60 киши бўлган. Портлаш оқибатида бино бутунлай қулаб тушган. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳодиса муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган ва ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оилаларига молиявий ёрдам кўрсатишни ваъда қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Хайбер-Пахтунхва вилоятида номаълум шахс ҳарбий колоннага ҳужум қилганди ва оқибатда 16 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон портлаш Нарендра Моди фармацевтика фабрикаси Sigachi Industries

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг