Бухорода қийинчиликлардан чарчаган аёл ўзини сувга ташламоқчи бўлди
3-саҳифа
−
30 Июнь 23216 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида ҳаётий қийинчиликлар ва муаммолардан чарчаган аёл ўзини сувга ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилмаслик бўйича аҳоли билан тарғибот ишлари олиб бориш жараёнида Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаронинг сув бўйида мақсадсиз ўтиргани аниқланган.
Ушбу фуқаро билан олиб борилган суҳбат давомида ҳаётий қийинчилик ва оилавий муаммолар сабабли турли ўй-хаёллар билан сув бўйига келганини маълум қилган.
Шундан сўнг, Патруль-пост ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисанинг олдини олган, бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидан оқиб ўтувчи каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилганди.
Live
Барчаси