Теҳрон Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганлар билан видолашди
Олам
−
28 Июнь 4987 2 дақиқа
Исроил томонидан 13 июнь куни уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлган 60 нафар эронлик, жумладан, юқори мартабали ҳарбийлар, ядровий олимлар ва тинч аҳоли учун Теҳронда видолашув маросими бўлиб ўтди.
Маросим бугун, 28 июнь куни эрталаб Теҳрон университетида дуо билан бошланди. Унда кўплаб нуфузли шахслар, жумладан, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ҳам иштирок этди.

Оломон қўлларида қора байроқ ва баннерлар кўтариб, вақти-вақти билан Америка ва Исроилга қарши шиорлар айтди.
Марҳумларнинг жасадлари кортежда Озодий майдонига олиб кетилди, шундан сўнг улар мамлакатнинг турли шаҳарларида, жумладан Теҳронда дафн этилади.
Тадбирда Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён, “Қудс” кучлари раҳбари Исмоил Қани, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Эрон олий раҳбарининг Исроил зарбаларида яраланган ва кейинчалик вафот этгани ҳам айтилган маслаҳатчиси Али Шамхоний ва Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф иштирок этди.

Исроилга кўра, 12 кун ичида у 30 нафар эронлик қўмондон ва 11 ядрочи олимларни йўқ қилишга муваффақ бўлган, саккизта ядровий объект ва 720 та ҳарбий объектга зарба берган. Эрон томонига кўра, 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, асосан тинч аҳоли вакиллари. Ўз навбатида, Эрон Исроилга 550 дан ортиқ баллистик ракета учирди. Уларнинг аксарияти ушланган, бироқ қолганлари кўп жойларда зарар етказган. Исроил 28 кишининг ўлими ҳақида хабар берди.
Live
Барчаси