Оққўрғонда кадастр ходими 1200 доллар пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги ноқонуний ерда уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш учун 1200 доллар талаб қилган кадастр ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни доирасида эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр муҳандиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)  3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда пора олаётганида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Оққўрғон кадастр ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг