Исроил Эрон Қизил Ярим Ой жамиятининг қутқарув вертолётига зарба берди
Олам
−
21 Июнь 7340 2 дақиқа
Исроил Эрон Қизил Ярим Ой Жамиятига қарашли вертолётга ҳужум қилди. Бу ҳақда ташкилот ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
“Қизил Ярим Ой Жамиятининг қутқарув вертолёти Исроилнинг ҳужуми оқибатида зарар кўрди”, дейилади баёнотда.
Эрон Исроилнинг ҳаракатларига ракета ва учувчисиз ҳаво ҳужумлари билан жавоб бериб, ҳарбий нишонларни нишонга олганини даъво қилди. Ҳар икки томондан турар-жой бинолари вайрон бўлган, тинч аҳоли қурбонлари кўпайган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда камида 430 киши ҳалок бўлган, 3500 дан ортиқ киши жароҳат олган. Исроил Эрон ҳужумларида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 1200 дан ортиқ киши жароҳатланганини айтди.
Исроил ва Эрон кунига бир неча марта зарбалар алмашади. Исроил расмийлари Эроннинг ядровий дастури йўқ қилинмагунча кампания олиб бориш билан таҳдид қилмоқда. Теҳрон эса ўз навбатида Исроилни бомбардимон қилишни тўхтатмагунча уни ўққа тутмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The New York Times” Теҳрондаги манбаларига таяниб Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий суиқасд уюштирилган тақдирда ўз лавозимини эгаллаш учун учта номзодни танлагани ҳақида хабар берганди. Мақола муаллифларининг иддао қилишича, Хоманаий олий раҳбар лавозимига номзод сифатида учта юқори мартабали уламони танлаган, шунингдек, юқори мартабали амалдорлар яна бир бор йўқ қилинган тақдирда ҳарбий қўмондонлик занжиридаги ворислар ҳақида ҳам қарор қабул қилган.
Live
Барчаси