Асаднинг яна бир амакиваччаси қўлга олинди
Олам
−
21 Июнь 8987 2 дақиқа
Сурия Бош разведка бошқармаси мамлакат собиқ президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Васим Асадни қўлга олди. Бу ҳақда Сурия Ички ишлар вазирлигига таяниб, “Step news” нашри хабар берди.
Ички ишлар вазирлигига кўра, мамлакат Бош разведка бошқармаси ходимлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари билан ҳамкорликда Васим Асадни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказган.
Қўлга олиш амалиёти Сурия ва Ливан чегарасида жойлашган Тел-Каллах ҳудудида ўтказилган. Расмий баёнотга кўра, бу операция “пухта режалаштирилган махсус тадбир” бўлган. Васим Асад гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа бир қатор жиноятларда гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сурия собиқ президенти Башар Асад 2024 йилнинг декабрида ҳокимиятдан ағдарилган эди. Шундан сўнг у Россияга қочиб кетган. Унинг қариндошлари эса қўлга олинмоқда. Хусусан, ўтган йил декабрда Ливан ҳукумати Байрутнинг Рафиқ Ҳаририй номидаги халқаро аэропортида Башар Асаднинг амакиваччаси Дураид Асад, унинг рафиқаси ва қизини сохта паспорт билан мамлакатни тарк этишда айблаб, ҳибсга олди.
Шунингдек, жорий йилнинг февралида Суриянинг муваққат ҳукумат кучлари собиқ президент Башар Асаднинг амакиваччаси Атеф Нажибни ҳибсга олди. Нажиб Сурия халқига қарши жиноят содир этишда айбдор деб топилган ва унинг ҳибсга олиниши мамлакатда қонунбузарликларни тергов қилиш ва минтақада хавфсизлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш чоралари доирасида амалга оширилган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь