Уруш зоналарида 4,5 мингта жинсий зўравонлик содир этилди

Олам

image

2024 йилда қуролли можаролар шароитида содир этилган жинсий зўравонликнинг 4500 та ҳолати қайд этилган. Жабрланувчиларнинг катта қисми – 93 фоизи аёллар ва қиз болалардир. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус ҳисоботида хабар берилди.

Ушбу рақамлар 19 июнь – Қуролли можаролар шароитида жинсий зўравонликка қарши курашиш бўйича халқаро кун арафасида эълон қилинган.

БМТ ҳисоботига кўра, можаролар зонасидаги жинсий зўравонлик – бу фақат алоҳида шахслар учун фожиа эмас, балки умумий хавфсизлик ва тинчлик ўрнатиш жараёни учун ҳам таҳдид саналади. Ташкилотнинг эслатишича, бундай жиноятлар халқаро ҳуқуқ бўйича уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар сифатида малакаланади.

“Жинсий зўравонлик – бу уруш олиб боришнинг даҳшатли тактикасидир. Бу ваҳший жиноятларнинг қўрқинчли акс-садоси қурол товушлари тўхтаганидан кейин ҳам узоқ вақт давом этади”, дейилади хабарда. 

БМТ, шунингдек, жабрланувчилар йиллар давомида оғир руҳий ва жисмоний жароҳатлар, ижтимоий рад этиш ва изоляция билан юзлашганини ҳам қайд этган. Уларнинг аксарияти зарур тиббий ва психологик ёрдамни ололмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунё бўйича ҳар ўнинчи, яъни 160 миллион нафар бола мажбурий меҳнатга жалб этилгани ва улардан деярли ярми қуролли можаролардан зарар кўрган мамлакатларда яшаши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жинсий зўравонлик Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг