Исроил Хоманаийнинг бункери жойлашган ҳудудга зарба берди – ОАВ
Олам
−
18 Июнь 14003 2 дақиқа
Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрондаги Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий бункери жойлашган туманни бомбардимон қилмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, Исроилнинг “9-канал” телеканали хабар берди.
Исроил армияси (ЦАХАЛ) вакилининг сўзларига кўра, айни дамда Исроил ҳаво кучлари Теҳрон атрофида Эрон режимига тегишли ҳарбий объектларга ҳужум уюштирмоқда.
“Исроил ҳаво кучлари Оятуллоҳ Али Хоманаий бункери жойлашган Теҳрон туманини бомбардимон қилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июнь куни Эроннинг “Iran International” нашри манбаларига таяниб, Олий раҳбар Али Хоманаий 13 июнь эрталабки Исроил зарбаларидан бир неча соат ўтиб, Теҳроннинг шимоли-шарқидаги Лавизан туманида жойлашган бункердан бошпана топганини хабар қилганди.
Шунингдек, 15 июнь куни “The Wall Street Journal” нашри Исроил расмийларига таяниб, мамлакат Эроннинг ядровий дастурига барҳам бериш мақсадида ҳар қандай нишонни, жумладан, Олий раҳбар Хоманаийни ҳам нишонга олиш эҳтимолини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Нашр манбаларига кўра, Исроил зарбалари нафақат ядровий инфратузилмага, балки Эроннинг сиёсий ва ҳарбий барқарорлигини издан чиқаришга қаратилган.
Шунингдек, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху кеча, 16 июнь куни Американинг ABC News телеканалига берган интервьюсида Хоманаий ўлдирилса, бу Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятни кучайтирмаслигини, балки бу можарога барҳам беришини айтган эди.
Live
Барчаси