Исроил Эроннинг янги бош штаб бошлиғини ҳам ўлдирганини эълон қилди

Олам

image

Исроилнинг ЦАХАЛ кучлари Эроннинг янги бош штаб бошлиғи Али Шодмоний ўлдирилганини эълон қилди. Бу ҳақда ЦАХАЛнинг тегишли баёноти эълон қилинди.

Билдирилишича, генерал кеча, 16 июнь куни кечқурун Теҳронга берилган зарбада ҳалок бўлган.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, Али Шодмоний Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг энг яқин ҳамкорларидан биридир. Эрон бу маълумотни ҳали тасдиқламади.

Эрон Бош штабининг олдинги штаб бошлиғи, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерал-майори Муҳаммад Бағирий 13 июнга ўтар кечаси Исроилнинг биринчи зарбаларида ҳалок бўлган эди. Бир вақтнинг ўзида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Ҳусайн Саламий қўмондони Ҳусайн Саламий ва ядро олимлари ҳам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг