Рекорд янгиланди. Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди
Жамият
−
13 Июнь 28418 1 дақиқа
Бугун, 13 июнь куни 10 777 ZZZ рақам белгиси аукционда 1 млрд 638 млн сўмга сотилди. Мазкур рақам савдоси avtoraqam.uzex.uz порталида онлайн ўтказилган.
Рақам авторақамлар онлайн аукционида жорий йилнинг 5 июнь куни савдога қўйилган. Унинг бошланғич нархи 187 млн 500 минг сўм бўлган.

Рақамни 1 млрд 638 млн сўмга Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида юридик шахслар учун мўлжалланган 01 888 BBB авторақами 1 млрд 14 млн сўмга сотилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь