Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, 16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади. Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилнинг июнь ойида об-ҳаво қандай бўлиши хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет иссиқ ҳаво оқимлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг