Эрон осмонининг ёпилиши ортидан қатор рейслар Тошкентга қўнишга мажбур бўлди
Жамият
−
13 Июнь 9830 1 дақиқа
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Хусусан:
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 6:18 да Тошкент аэропортига қайтиб қўнди.
Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси маҳаллий вақт билан соат 6:37 да қўнди.
Шунингдек, Air Cairo авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича SM882 рейси (07:46) ва Qatar Airways авиакомпаниясининг Сеул – Доҳа йўналиши бўйича QR8985 рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Centrum Air авиакомпаниясининг эса Тошкент – Доҳа йўналиши бўйича C63341 рейси учиши аэропортда кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.
Парвозлар ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиаташувчига мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг бир қатор ядро объектлари ва юқори қўмондонлик биноларига ҳужум қилганини хабар қилган эди. Ушбу ҳужум оқибатида бир қатор эронлик қўмондонлар ва ядровий тадқиқотлар бўйича олимлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Бунинг ортидан энди Исроилга ракета отилиши мумкинлиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилмоқда.
Live
Барчаси