Ҳиндистонда қулаган самолёт ичидаги барча ҳалок бўлди – ОАВ

Олам

image

Ҳиндистонда содир бўлган самолёт ҳалокатида бортдаги 242 одамнинг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “News18” хабар берди.

“Тахминан, бортдаги барча 242 киши ҳалок бўлган. Самолёт Air India авиакомпаниясига тегишли бўлиб, аэропорт яқинида қулаб тушган”, дейилади хабарда. 

Ҳиндистон самолётининг қулаши 

Бугун, 12 июнь куни Air India авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner самолёти Аҳмадободдан Лондон йўналишида парвоз қилаётиб, ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаб тушди.

Air India компаниясига кўра, самолёт бортида жами 242 киши бўлган. Улардан 169 нафари Ҳиндистон фуқароси, 53 нафари Буюк Британия фуқароси, 1 нафари Канада фуқароси ва 7 нафари Португалия фуқароси бўлган.

Маҳаллий полиция ходимининг айтишича, самолёт Аҳмадобод аэропорти яқинидаги шифокор талабалар учун мўлжалланган ётоқхонага қулаган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ички ишлар вазири Амит Шаҳ ва Фуқаро авиацияси вазири Рам Мохан Наиду билан фавқулодда музокаралар ўтказган. Бош вазир уларга Аҳмадободга бориб, жабрланганларга ва уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатишни топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг