Эрон Исроил зарбасига қарши ҳужум режасини ишлаб чиқди – NYT

Олам

image
Яқин Шарқ “портлаш” арафасида north_east

Яқин Шарқ “портлаш” арафасида

Эрон ҳарбийлари ва ҳукумат амалдорлари Исроил томонидан ҳужумга учраган тақдирда жавоб чораларини муҳокама қилди. Бу ҳақда манбасига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.

Манбага кўра, Эрон жавоб режасини ишлаб чиққан бўлиб, у яҳудий давлати ҳудудига юзлаб баллистик ракеталардан фойдаланган ҳолда зудлик билан қарши ҳужумга ўтишни назарда тутади.

CBS телеканали хабар қилишича, АҚШ расмийлари Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлашга тайёр экани ҳақида маълумот олган. “Axios” интернет порталига кўра эса, АҚШ Президенти Дональд Трамп 9 июнь куни телефон орқали суҳбатда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни бундай қадамдан огоҳлантирган.

Ўз навбатида, АҚШ ҳарбий доиралари вакилининг маълум қилишича, Мудофаа вазири Пит Ҳегсет хавфсизлик нуқтаи назаридан америкалик ҳарбийларнинг оила аъзоларининг Яқин Шарқдан “ихтиёрий равишда чиқиб кетишига” рухсат берган. Ўз навбатида, Давлат департаменти АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ходимларининг бир қисмига “минтақадаги кескинлик кучайиши” сабабли мамлакатни тарк этишни буюрганини айтди.

Бу қадамларни изоҳлар экан, Трамп шундай деди: 

“Улар бу жой хавфли бўлиши мумкинлиги учун олиб кетилмоқда. Кўрамиз, нима бўлади”.

Кеча, 11 июнь куни Эрон Мудофаа вазири Азиз Носирзода АҚШ билан уруш бошланган тақдирда Американинг Яқин Шарқдаги барча ҳарбий базаларига ҳужум қилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг