Пентагон раҳбари Россияни агрессор деб атади

Олам

image
Украинанинг 2014 йилги чегараларига қайтиши реал эмас – АҚШ Мудофаа вазири north_east

Украинанинг 2014 йилги чегараларига қайтиши реал эмас – АҚШ Мудофаа вазири

АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Сенатнинг маблағлар бўйича қўмитасида ҳарбий бюджет муҳокамаси чоғида берган кўрсатмаси чоғида тўғридан тўғри Россияни Украинадаги урушдаги агрессор деб атади. ABC телеканали кеча, 11 июнь куни унинг нутқи акс этган видеони эълон қилди.

Сенатор Митч Макконел Пентагон раҳбаридан кимни агрессор деб билишини ва Украинадаги урушда кимни қурбон деб билишини сўради.

“Россия – агрессор”, деб иккиланмасдан жавоб берди Ҳегсет.

Шундан сўнг МакКоннелл вазир қайси томондан ғалаба қозонишни хоҳлашини сўради.

“Биз кўп марта айтганимиздек, Президент (Дональд Трамп) бу можарода тинчлик тарафдори. Пировардида, тинчлик бизнинг миллий манфаатларимизга хизмат қилади ва биз бу натижа бу хонадаги кўпчиликдан ва мамлакатимиздаги кўпчиликдан афзал бўлмаса ҳам, ҳар икки томон манфаатларига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз”, деб жавоб берди Ҳегсет.

Июнь ойи бошида Пентагон раҳбари уч йиллик урушдан кейин биринчи марта Ҳегсетдан олдинги раҳбар Ллойд Остин ташаббуси билан тузилган Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашмади. Вазир матбуот хизмати буни унинг саёҳат жадвали билан изоҳлади. “Associeted Press” агентлиги буни вазирнинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан узоқлашиш учун қилган қадамларидан бири деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Пит Ҳегсет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг