Фарғонада 3 киши 1 эркакни калтаклаб, пичоқ билан жароҳатлади (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь 8158 1 дақиқа
Кеча, 10 июнь куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида уч киши бир эркакни калтаклаб, камига пичоқ билан ҳам жароҳат етказгани айтилган хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Исмоил Шарипов билан боғланди. У мазкур ҳолатни тасдиқлади.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 май куни Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Ғайрат” МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро А.С. шу ҳудудда яшовчи 3 нафар фуқаро томонидан аёвсиз калтакланган, унга пичоқ билан ҳужум қилинган ва жиддий тан жароҳатлари етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган ва дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 3 нафар ака-укалар скутер ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказган эди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси