Ўзбекистон-Қатар ўйини муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Жамият

image

Эртага, 10 июнь куни Ўзбекистон ва Қатар миллий терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги ўйини ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, қуйида келтирилган кўчаларда соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади:

  • Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Чўпонота - Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор - Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, тадбир даврида қуйида келтирилган кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан қисман чекланади:

  • Алишер Навоий-Фурқат кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Себзор-Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси туннелга тушишдан чекланади;
  • Зарқайнар кўчаси туннелга тушиш чекланади;
  • Бунёдкор кўчаси Камолон кўприк остидан чекланади;
  • Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан чекланади;
  • Қатортол-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор-КХАЙ кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор 2-даражали йўли-Қатортол кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор-Гавҳар кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • ТХАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари чекланади;
  • Чўпон ота-Шота Руставели кўчалари чорраҳасидан чекланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Қатар ўйини Ўзбекистон МТЖ учун ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги баҳс бўлиб, “оқ бўрилар” аллақачон ушбу нуфузли мусобақа йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Ўйин эртага, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 18:45 да “Бунёдкор” стадионида бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ўзбекистон-Қатар Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг