Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Бугун, 5 июнь куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, унинг отаси меҳнат миграциясида бўлиб, ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилгани боис ўғлини вақтинчалик сақлов марказидан олиб кета олмаган.

Вояга етмаган фуқаро Тошкентга етиб келганидан сўнг, онасига топширилди.

“Эндиликда вояга етмаган фуқаро учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари унинг доимий яшаш жойида давом эттирилади”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, 5 июнь ҳолатига кўра, жами 56 нафар вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган бола Ўзбекистонга олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон меҳнат миграцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг