Японияликлар денгиз сувида тез эрийдиган пластмасса ихтиро қилди

Технология

image

Япониялик олимлар денгиз сувида соатлар ичида эриши мумкин бўлган, океанларнинг ифлосланиш муаммосини ҳал қилишга ёрдам берадиган пластмасса ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Физика-кимёвий тадқиқотлар институти ва Токио университети олимлари жуда тез парчаланадиган ва ҳеч қандай из қолдирмайдиган пластмассани яратди.

“Токио яқинидаги Вако шаҳридаги лабораторияда жамоа бир соат давомида аралаштиргандан сўнг шўр сув солинган идишда кичик пластмасса бўлаги қандай ғойиб бўлганини кўрсатди”, дейилади мақолада.

Лойиҳа раҳбари Такузо Аида уларнинг тадқиқотлари катта қизиқиш уйғотганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу пластмасса нефтга асосланган пластмасса каби кучли ва токсик эмас, ёнмайди ҳамда карбонат ангидрид чиқармайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури 2040 йилга келиб пластик ифлосланиш уч баравар ошишини башорат қилмоқда, бунинг оқибатида ҳар йили дунё океанларига 23-37 миллион тонна чиқиндилар киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Фанлар академияси олимлари 100 км узоқликдаги объектларни 1.7 мм аниқликда кўра оладиган янги сунъий йўлдош камерасини ихтиро қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония ихтиро пластмасса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг