12 эмас, 41. Украина Россиянинг кўпроқ самолётларини йўқ қилганини айтмоқда

Олам

image

Украина Қуролли кучлари Бош штаби йўқ қилинган Россия ҳарбий самолётлари бўйича статистик маълумотларни янгилади. Янгиланиш Бош штабнинг Facebook ва Telegram'даги саҳифаларида пайдо бўлди.

Эндиликда Бош штаб 1 июнь кунги рейд давомида аввал хабар қилинганидек 12 та эмас, 41 та Россия самолёти йўқ қилинганини даъво қилмоқда.

“Турли манбалардан олинган қўшимча маълумотларни қайта ишлагандан сўнг ва бир мунча вақт талаб қилинадиган текширувдан сўнг, биз Россия Федерациясининг жами йўқотишлари 41 та ҳарбий самолётни, шу жумладан стратегик бомбардимончи самолётлар ва бошқа турдаги жанговар самолётларни ташкил этганини хабар қиламиз”, дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳисоботида.

Маълумот учун, Украина учувчисиз самолётлари 1 июнь куни “Ўргимчак тўри” операцияси чоғида Россиянинг бир қанча ҳарбий аэродромларига дронлар билан ҳужум қилди. Украина хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг 40 дан ортиқ ҳарбий самолёти йўқ қилинган. Операция, Киевда айтилганидек, бир ярим йил давомида тайёрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Ўргимчак тўри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг