Олмаотадаги уйда портлаш бўлди. Қурбон бор (видео)
Олам
−
02 Июнь 6257 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган Шапагат микрорайонидаги хусусий уйлардан бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 2 июнь куни содир бўлган. Портлаш 1980 йилда қурилган хонадонда юз берган. Газ портлашидан сўнг ёнғин келиб чиқмаган.
“Уй конструкцияларини демонтаж қилиш жараёнида 1949 йилда туғилган фуқаронинг жасади топилди. Ҳодиса жойида тезкор штаб иш олиб бормоқда. Ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш билан тезкор-тергов гуруҳи шуғулланмоқда”, дейилади расмий баёнотда.
Ҳодиса содир бўлган жойда шаҳар ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қутқарув хизмати, шунингдек Республика тезкор қутқарув отряди қутқарувчилари ва хизмат итлари билан бирга кинологлар фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 май куни Қозоғистоннинг Атиров вилоятидаги Қулсари шаҳрида автоёнилғи қуйиш шохобчасида портлаш юз берганди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 14 киши турли даражада тан жароҳати олганди.
Live
Барчаси