Ҳиндистон Покистон билан сўнгги можарода самолётларини йўқотганини тасдиқлади

Олам

image

Жорий йилнинг май ойида Ҳиндистон Покистон билан  бўлиб ўтган сўнгги можарода қирувчи самолётларни йўқотганини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Ҳиндистон Қуролли кучлари мудофаа штаби бошлиғи Анил Чаухан “Bloomberg”га берган интервьюсида маълум қилди.

У Покистоннинг олтита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини нотўғри деб атади, аммо Ҳиндистон қанча самолёт йўқотганини айтишдан бош тортди.

“Рақамлар муҳим эмас. Нима учун улар пастга тушди, қандай хатоларга йўл қўйди – бу муҳим”, деди Чауҳан қирувчи самолётлар ҳақида сўралганда. 

Унинг таъкидлашича, хатолар тузатилиб, барча самолётларни узоқ масофага йўналтиради.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 7 майга ўтар кечаси Хитой Покистонга Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини – Rafale, Миг-29 ва Су-30 ни уриб туширишга ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни икки мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида бўлиб ўтган ҳаво жангида жами 125 та ҳарбий самолёт бир соатдан ортиқ вақт давомида жанг қилган ва бу авиация тарихидаги энг йирик ва энг узоқ давом этган ҳаво жангларидан бири бўлганди.

Маржона Муродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон Покистон ҳарбий самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг