Мирзиёев бугун Қозоғистонга кетади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 май куни "Марказий Осиё – Италия" саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетади. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар қилди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади”, дейилади хабарда. 

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало "яшил" иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, саммит олдидан Италия Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонда меҳмон бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг