Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп туғилиш қайд этилди?
Бу қизиқ
−
29 Май 9019 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Самарқанд вилоятида 32 118 та тирик туғилиш қайд этилган ва бу Ўзбекистон бўйича энг юқори кўрсаткич. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 266 минг 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Туғилишларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 11 896 та;
- Андижон вилояти – 23 513 та;
- Бухоро вилояти – 12 390 та;
- Жиззах вилояти – 11 787 та;
- Қашқадарё вилояти – 29 792 та;
- Навоий вилояти – 7 367 та;
- Наманган вилояти – 22 843 та;
- Самарқанд вилояти – 32 118 та;
- Сурхондарё вилояти – 24 599 та;
- Сирдарё вилояти – 6 634 та;
- Тошкент вилояти – 20 698 та;
- Фарғона вилояти – 30 371 та;
- Хоразм вилояти – 12 447 та;
- Тошкент шаҳри – 20 023 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида 1 нафар туғилганлар 260 минг 119, 2 нафар (эгизаклар) туғилганлар 6 179, 3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар 180 экани хабар қилинганди.
Live
Барчаси