Обаманинг уйи яқинида махфий агентлар жанжаллашиб кетди (видео)

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг Вашингтондаги уйи яқинида АҚШ Махфий хизматининг икки нафар аёл агенти жанжаллашди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг ходимлар вақтинча ишдан четлатилди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 21 май куни маҳаллий вақт билан соат 2:30 да содир бўлган. Махфий хизмат расмийси ушбу видео ҳақиқатга мос келишини тасдиқлаган ва аёллар хизмат вазифасини бажараётган пайтда жанжаллашганини билдирган.

“Махфий хизмат ходимлари учун жуда қатъий ахлоқ кодекси мавжуд ва ушбу кодексни бузувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни қабул қилиб бўлмайди”, дейилади расмий баёнотда.

Айни пайтда хизмат доирасида ички текширув олиб борилмоқда. Воқеанинг сабаблари ва тафсилотлари ошкор қилинмаган, чунки бу “кадр масаласи” бўлиб, қўшимча изоҳ берилмаслиги билдирилган.

Маълумот учун, АҚШ Махфий хизмати – Ички хавфсизлик департаментига қарашли махсус бўлинма бўлиб, унинг вазифалари қаторига Президент, вице-президент, собиқ давлат раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, юқори мартабали мансабдор шахсларни ҳимоя қилиш киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Барак Обама махфий агент Махфий хизмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг