Россия самолёти Ақтўбега фавқулодда қўнди

Жамият

image
AZAL самолёти қуладими ёки қулатилдими? Ҳалокат бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди (фото) north_east

AZAL самолёти қуладими ёки қулатилдими? Ҳалокат бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди (фото)

Бугун, 27 май куни Россиянинг Nordwind Airlines авиакомпаниясининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.

Аэропортда тасдиқланишича, Boeing-777 Екатеринбургдан Сочига учаётган бўлган, бироқ йўналишини ўзгартирган: йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилган, унинг аҳволи кескин ёмонлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, 42 ёшли аёл парвоз вақтида вафот этган.

Самолёт маҳаллий вақт билан 12:35 да Ақтўбега қўнган. Самолёт бортида 564 йўловчи бўлган ва улар ҳозирча самолёт ичида қолмоқда. Бошқа тафсилотларга аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни АҚШнинг Орландо шаҳридаги аэропортда бортида 300 йўловчиси бор самолётда ёнғин чиққанди. Ушбу ҳодиса самолёт қўнганидан сўнг юз берган. Бортда 282 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси – жами 294 киши бўлган. Самолёт двигателларидан бири ёниб кетган ва шундан сўнг барча йўловчилар шошилинч тарзда эвакуация қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Ақтўбе Nordwind Airlines

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг