Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси узоқ умр кўряпти?

Бу қизиқ

image
2025 йилда Ўзбекистонда қанча одам вафот этиши прогноз қилинди north_east

2025 йилда Ўзбекистонда қанча одам вафот этиши прогноз қилинди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилмоқда. Пойтахтда ушбу кўрсаткич 76,8 ёшни ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Мамлакатда 2024 йилда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги бўйича энг кам кўрсаткич Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келган (72,2 ёш).

Шунингдек, Фарғона вилоятида 76,6 ёш, Бухорода 76,3 ёш, Жиззахда 76 ёш, Навоийда 75,8 ёш, Тошкент вилоятида 75,1 ёш, Самарқандда 74,8 ёш, Наманган ва Хоразмда 74,6 ёш, Қашқадарёда 74,4 ёш, Сурхондарёда эса 74 ёшни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, Андижон аҳолисининг узоқ умр кўриш давомийлиги 73,7 ёшга тенг. 


Мақола муаллифи

Теглар

статистика туғилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг