Исроилнинг Ғазодаги мактабга зарбаси оқибатида 25 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Ғазо шаҳрининг Дараж ҳудудида жойлашган мактабга Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳужум қилинган мактаб биносида кўчирилган фуқаролар яшаётган бўлган. Ушбу воқеа одамлар ухлаб ётган пайтда содир бўлган. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Қолаверса, ушбу ҳужумлар оқибатида битта журналист ва Қизил Хоч жамиятининг икки ходимини ҳам вафот этган. Шунингдек, нашр кўп сонли ярадорлар борлиги ҳақида ёзган. Шунингдек, ичкаридаги тинч аҳолининг мол-мулки ҳам ёниб кетган.

Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа маҳаллий шифохонаси маълумотига кўра, тураржой биносига ҳам алоҳида ҳужум уюштирилган. Оқибатда бир оиланинг 15 аъзоси ҳалок бўлган, уларнинг орасида беш нафар аёл ва икки нафар бола ҳам бор.

Исроил ОАВларига кўра, янги операция режасининг асосий мақсадларидан бири жанговар ҳудудлардаги, хусусан, Ғазо шимолидаги тинч аҳолини жанубий ҳудудларга кўчиришдан иборат. Бу орқали тинч аҳолини ҲАМАСдан ажратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг қуруқликдаги қўшинлари Ғазо секторининг шимоли ва жанубида “Гидеон аравалари” номли янги ҳарбий кампания доирасида кенг кўламли қуруқликдаги операцияларни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Исроил армиясига кўра, улар аллақачон ўнлаб ҲАМАС аъзоларини йўқ қилган, ер усти ва ер остидаги ҲАМАС инфратузилмасини демонтаж қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг