Бахтиёр Саидов покистонлик мавқедошига сим қоқди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Бош вазир ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Мулоқотда томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришни таъкидлаган. Шунингдек, унда “Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” темирйўли лойиҳаси муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро савдони фаоллаштириш ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 24 май куни Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашув ўтказганди. Учрашувда Ўзбекистон ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган ҳаракатлар режаси имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Муҳаммад Исъҳоқ Дар темирйўл лойиҳаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг