Коста-Рикада наркокурьер мушук қўлга олинди
Олам
−
21 Май 7445 1 дақиқа
Коста-Рика қамоқхонасида гиёҳванд моддаларни ташишда восита сифатида ишлатилган мушук қўлга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 май куни қамоқхона қўриқчилари дарахтлар орасида орқасида пакетлар билан югураётган мушукни пайқаган. Ҳолатдан шубҳаланган ходимлар мушукни ушлаган ва унинг танасида гиёҳванд моддалар борлигини аниқлаган.
Қайд этилишича, ҳайвоннинг танасига 235,65 грамм марихуана ва 67,76 грамм героин солинган пакетлар боғланган.
Расмийларнинг маълум қилишича, мушукнинг соғлиғи текширилиши учун Миллий ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш хизматига топширилган.
Ҳозирда терговчилар контрабанда схемасининг ортида ким турганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга олиб кирилаётган 2986 дона супургининг дастаклари орасидан қорадори топилган эди.