ДХХ уч адвокатни қўлга олди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қашқадарё вилоятида уч нафар адвокатни ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора бериш ва фирибгарлик жиноятларида айблаб, қўлга олди. 

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи адвокатлик бюроси адвокати жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан икки нафар фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. 

Навбатдаги ҳолатда Қарши шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати фуқаролик ишлар бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувида бўлган ишни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш юзасидан у билан шартнома тузиб, хизмат ҳақи эвазига 2 млн сўм ва давлат божи учун 1,5 млн сўм олган. Аммо, адвокат мазкур фуқаролик ишини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ҳал қилишини айтиб, қўшимча 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Бошқа ҳолатда эса Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро билан шартнома тузмаган ҳолда, Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган безорилик ҳуқуқбузарлигига оид ишнинг унга тегишли қисмини терговчи орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, муқаддам 2 млн сўм олади.  Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат ушбу ишни гўёки ижобий ҳал қилганини айтиб, қўшимча 2 млн сўм олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг