Ўзбекистон ТИВ раҳбари Британия Жамоатлар палатаси спикери билан учрашди
Олам
−
19 Май 2685 1 дақиқа
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондон шаҳрида Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ўзининг Telegram-саҳифасида маълум қилди.
“Музокараларимиз Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги алоқаларни, халқларимиз ўртасидаги чуқурлашиб бораётган шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилди”, дея ёзган у.

Учрашувда савдо, таълим, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро алмашинувларни жадаллаштириш ҳамда умумий мақсадларни илгари суриш учун зарур бўлган парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинган.

“Халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш жадал давом этаётган ташқи сиёсатимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билн учрашганди. Учрашув якунида вазирликлар ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь