Исроил ҳужумида бир кечада 78 ғазолик ҳалок бўлди
Олам
−
18 Май 2825 1 дақиқа
Бугун, 18 майга ўтар кечаси Исроилнинг Ғазо секторига қилган навбатдаги янги ҳужумлари оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, Ғазо секторида бомбардимонлар ярим тун атрофида бошланган ва ҳудуд бўйлаб давом этган. Гуманитар ҳудуд деб белгиланган Ал-Мавоси минтақасида 36 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, Жабалия қочқинлар лагерида ҳам қурбонлар борлиги айтилган.
Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбийлари Фаластин анклавига – Ғазо секторининг шимолий, марказий ва жанубий ҳудудларига зарбалар беришда давом этмоқда.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар Қувайт дала шифохонаси ҳамда Хон-Юнусдаги “Носир” шифохонасига етказилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 май куни Исроил мудофаа армияси Ғазо секторида янги кенг кўламли ҳарбий ҳужум бошлаганини эълон қилган эди. Мудофаа армиясининг баёнотига кўра, бу операция гаровга олинган фуқароларни озод қилиш ва ҲАМАС гуруҳини йўқ қилиш мақсадида бошланган. Қолаверса, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам Исроил кучларининг Ғазо секторида йирик ҳужуми яқин кунларда бошланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бош вазирга кўра, бу урушнинг охирги нуқтаси ва ҳаммасини ҳал қилиш йўлида ташланган катта қадамдир.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь