Энди маълум вақтда “Тўхташ тақиқланган” белгисида ҳам тўхташ мумкин бўлади

Жамият

image

Эндиликда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади. Бу Президент топшириғига асосан қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган.

Унга кўра, “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, “Тўхтаб туриш тақиқланган” белгисининг тагида амал қилиш вақти соат “7:00 – 21:00” деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21:00 дан 7:00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмаслиги белгиланганди. Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Қарорга кўра, 1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Шунингдек, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Бундан ташқари, автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни “А” ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг соат 23:00 дан 06:00 га қадар ҳаракатланиши қоидабузарлик ҳисобланмайди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг