Мексикадаги даҳшатли аварияда 21 киши ҳалок бўлди
Олам
−
15 Май 5205 1 дақиқа
Мексиканинг Оахака ва Пуэбла штатларини боғловчи автомагистралда содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Telemundo” хабар берди.
Пуэбла штатининг Ички ишлар департаменти раҳбари Самуэл Агуилар Пала берган маълумотга кўра, ҳодиса туш пайтида юз берган ва ЙТҲ қатнашчилари орасида юк машинаси, фургон ҳамда йўловчи автобуси ҳам бор.
“Дастлабки маълумотларга кўра, учта транспорт воситаси тўқнашган. Воқеа жойида 18 киши ҳалок бўлган, яна уч киши шифохонада вафот этган. Бир нечта жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деган ички ишлар вакили.
Ҳодисадан сўнг Мексика Миллий гвардияси Оахака ва Пуэбла ўртасидаги магистраль йўлни тўлиқ ёпган.
Авария сабаблари ҳозирча расмий равишда қайд этилмаган. “Reuters” агентлигининг ёзишича, авария юк машинаси бошқа транспорт воситасини қувиб ўтишга уринганида юз берган.
Юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, аввал автобусга, сўнгра фургонга бориб урилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Жанубий Каролина штатида мактаб автобуси ағдарилиб кетгани, оқибатда бир киши ҳалок бўлгани ва ўн саккиз киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь