Путин Тўқаевга отаси эриша олмаган мукофот ҳужжатни топширди

Олам

image

Бугун, 9 май куни Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мамлакат Мудофаа вазирлиги архивидан унинг отаси – гвардия сержанти Кемел Тўқаевга тегишли бўлган мукофот варақасини топширди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, у Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига тавсия этилган. Бироқ бу унвон Кемел Тўқаевга берилмаган.

У Полша ҳудудидаги жангларда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун Иккинчи даражали “Ватан уруши” ордени билан тақдирланган.

Қозоғистон Президенти, ўз навбатида, Ржев шаҳри яқинидаги биродарлик қабрига амакиси дафн этилганини таъкидлаган.

“Мен сизга, Владимир Владимирович ва Россия ҳукуматига миннатдорчилик билдираман”, деган Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги, шунингдек, 7 май – “Ватан ҳимоячилари” куни шарафига Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг